АсосийЖАМИЯТ

Ортиқча шовқинга қарши янги чекловлар жорий этилди

Ҳужжатга кўра, шовқин туфайли зарар кўрган фуқароларга компенсация тўлаш механизмлари жорий этилиши мумкин.

'Ортиқча шовқинга қарши янги чекловлар жорий этилди'ning rasmi

Сенатнинг 13-июндаги ялпи мажлисида “Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни  маъқулланди.

Сенат мажлисида қайд этилишича, амалда шовқиннинг зарарли таъсирини чеклашга қаратилган санитария меъёрлари мавжуд бўлса-да, қонунчиликда бу борада аниқ талаблар белгиланмагани сабабли уларга тўлиқ риоя этилмаётган эди.

Янги қонун билан аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишнинг умумий қоидалари, давлат органларининг ваколатлари, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари аниқ белгилаб қўйилди.

Ҳужжатда фуқароларнинг осойишталиги ва дам олишини бузадиган шовқин турлари, бундай ҳаракатларга йўл қўйилмайдиган вақтлар ҳамда шовқин туфайли етказилган зарар учун компенсация тўлаш тартиби назарда тутилган.

Мажлисда таъкидланишича, юқори даражадаги шовқин юрак-қон томир касалликлари ва асаб тизимига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Доимий шовқин шароитида инсоннинг меҳнат унумдорлиги 10–30 фоизгача пасайиши кузатилади. Шунингдек, шовқин болалар саломатлиги ва таълим сифатига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Санэпидқўм маълумотига кўра, Ўзбекистонда турар жой ҳудудлари учун шовқин меъёри кундузи 45 децибел, тунги вақтда эса 35 децибел этиб белгиланган.

Шунингдек, шовқин туфайли соғлиғига зарар етганини исботлаган фуқаролар компенсация талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Компенсация миқдори ва уни тўлаш тартиби кейинроқ тасдиқланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Андижондаги ҳодиса: ФВВ иддаоларни рад этди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:50

    Андижондаги ҳодиса: ФВВ иддаоларни рад этди

    Андижон вилояти Марҳамат туманида жойлашган тиббиёт бирлашмаси ҳудудида 4 нафар ходим қудуқдаги газдан заҳарланиб ҳалок бўлгани билан боғлиқ ҳолат юзасидан ФВВ муносабат билдирди.

    'Ўзбекистонда 6 нафар топ-блогер 3 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўламагани аниқланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:28

    Ўзбекистонда 6 нафар топ-блогер 3 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўламагани аниқланди

    Блогерларга фаолиятини амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш учун 3 ой муҳлат берилди.

    'Пора ва фирибгарлик учун жазо кучайтирилмоқда'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:21

    Пора ва фирибгарлик учун жазо кучайтирилмоқда

    Порахўрлик жинояти учун ҳукм қилинганлар муддатидан илгари шартли равишда озод этилмайди.

    'Суд ишларига аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 13.06.2026 16:06

    Суд ишларига аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

    Бу ҳақда 13 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг 16-ялпи мажлисида муҳокама қилинган қонун лойиҳасида сўз борди.

    'Иссиқ сув ва иситиш учун аванс тўловидаги имтиёз қисқартирилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 13.06.2026 14:29

    Иссиқ сув ва иситиш учун аванс тўловидаги имтиёз қисқартирилди

    Янги қоидаларга кўра, аванс тўлови амалга оширилганда амалдаги тарифни сақлаб қолиш муддати 12 ойдан 2 ойгача қисқартирилди.

    'Тошкентда инвестиция форуми сабаб 3 кун айрим кўчаларда ҳаракат чекланади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 13.06.2026 11:17

    Тошкентда инвестиция форуми сабаб 3 кун айрим кўчаларда ҳаракат чекланади

    Қайд этилишича, ҳайдовчилар учун айланма йўналишлар ташкил этилади.