Давлат хавфсизлик хизмати маълумотига кўра, Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 1989 йилда туғилган фуқарога тегишли сумка текширилганда, жами 4 килограмм 463 грамм гашиш моддаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Терговда маълум бўлишича, мазкур наркотик модда Афғонистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган бўлиб, уни Фарғона вилоятида сотиш режалаштирилган. Шу ишга алоқадор бўлган, муқаддам судланган укаси ҳам ушланган.
Шунингдек, Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 2000 йилда туғилган фуқаро қўлга олиниб, ундан гашиш мойи ва гашиш моддалари топилган. Кейинчалик унинг уйи кўздан кечирилганда, нарколаборатория ташкил қилгани аниқланган. У ердан катта миқдорда гиёҳвандлик воситалари ва уларни тайёрлаш ҳамда қадоқлаш воситалари мусодара қилинган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.






