АсосийЖамият

Умрага юборишни ваъда қилганлар ростдан ҳам жўнатмоқчими?

Бухорода фирибгар эр-хотин ушланди.

'Умрага юборишни ваъда қилганлар ростдан ҳам жўнатмоқчими?'ning rasmi

Жондор туманида лицензиясиз фаолият юритган шахслар фуқаролардан минглаб доллар талаб қилгани маълум бўлди.

Ички ишлар вазирлиги хабар беришича, Бухоро вилоятининг Жондор туманида яшовчи эр-хотин узоқ вақт давомида фирибгарлик билан шуғулланиб келган. Улар тегишли лицензияга эга бўлмасдан туриб, фуқароларни Саудия Арабистонига Умра зиёратига юборишни ваъда қилган.

Маълум қилинишича, гумонланувчилар 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, ҳар биридан 1025 АҚШ долларидан пул олмоқчи бўлган.

Тезкор тадбир давомида эр-хотин жами 4000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар