АсосийЖамият

Президент Имом Бухорий мажмуасига борди

Имом Бухорий руҳи покларига ҳурмат-эҳтиром бажо келтирилди.

'Президент Имом Бухорий мажмуасига борди'ning rasmi

19 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти Паяриқ туманида қайтадан бунёд этилган Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди.

Зиёратгоҳнинг қоқ марказида буюк ҳадисшунис бобомизнинг табаррук мақбараси ўрин олган.

Давлатимиз раҳбари мақбарани зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.

– Муборак Рамазон ҳайити арафасида буюк ватандошимиз, ҳадис илмининг султони Имом Бухорий ҳазратларининг руҳи покларига яна бир бор ҳурмат-эҳтиром бажо келтирмоқдамиз. Бухорий бобомиз Қуръони каримдан кейинги энг мўътабар манба бўлган ҳадислар китобини яратиб, бутун ислом оламида шуҳрат қозонган улуғ сиймодир. Муқаддас заминимиз дунёга мана шундай машҳур алломани бергани билан ҳар қанча фахрлансак, арзийди.

Эл-юртимизнинг фидокорона меҳнати билан бугун орзу-ниятларимиз рўёбга чиқди. Бу бетакрор зиёратгоҳни Имом Бухорий бобомизнинг оламшумул мавқеига, юксак мақомига муносиб даражада бунёд этишга муяссар бўлдик. Мана шундай табаррук маскан барчамизга муборак бўлсин, – деди давлатимиз раҳбари.

    Бошқа янгиликлар