АсосийЖамият

Тошкентда 33,5 млрд сўмлик ноқонуний маҳсулотлар аниқланди

Хориждан мамлакатга ноқонуний олиб кирилган катта миқдордаги маҳсулотлар фош этилди.

'Тошкентда 33,5 млрд сўмлик ноқонуний маҳсулотлар аниқланди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи икки МЧЖ ижарага олган омборлар кўздан кечирилди.

Натижада бошқа товарлар ниқоби остида олиб кирилган, акциз маркаси бўлмаган жами 29 турдаги 1 миллион 963 мингдан ортиқ қути тамаки маҳсулотлари, шунингдек 807 килограмм озиқ-овқат маҳсулотлари аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Мутахассислар хулосасига кўра, ушбу маҳсулотларнинг умумий қиймати 33,5 миллиард сўмни ташкил этади.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар