АсосийЖамият

Бугун республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади

Ҳарорат 25 даражагача кўтарилади.

'Бугун республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади'ning rasmi

Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун кундузи баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20–25° илиқ бўлади.

Пойтахтда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22–24° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, баланд тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7–12° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар