Қатар-Туркия қўшма қўмондонлиги таркибидаги вертолёт ўқув машғулоти вақтида денгизга қулаб, 7 киши ҳаётдан кўз юмди.
22 март куни Қатар Қуролли кучларига тегишли вертолёт техник носозлик сабабли ҳалокатга учради.
Ҳодиса натижасида 4 нафар Қатар Қуролли кучлари ходими, 1 нафар Туркия Қуролли кучлари ходими ва 2 нафар ASELS техник ходими ҳалок бўлди.
Қидирув-қутқарув ишлари давомида вертолёт қолдиқлари ва жасадлар топилди. Ҳалокатнинг аниқ сабаби расмий текширувдан сўнг маълум бўлади.






