АсосийЖамият

Қуроллар ва ўқ-дорилар муомаласи устидан назорат кучайтирилди

Мазкур чоралар давлат назоратини кучайтириш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда ўз самарасини бермоқда.

'Қуроллар ва ўқ-дорилар муомаласи устидан назорат кучайтирилди'ning rasmi

Ички ишлар ва божхона органлари томонидан жорий йил бошидан буён 207 та ўқотар қуроллар билан боғлиқ ҳолат аниқланди, шунингдек аҳоли ўз ихтиёри билан 120 та қурол топширди.

Давлат органлари олиб борган тизимли профилактик ва тезкор тадбирлар самарасида Қорақалпоғистон, Тошкент, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида энг кўп ҳолатлар қайд этилди.

Шунингдек, тадбирлар давомида 242 та пневматик қурол ва 5 271 дона ўқ-дорилар аниқланди, божхона органлари эса 28 та қонунбузилиш ҳолатини ва 1,27 кг портловчи моддаларни ушлаб қолди.

Мазкур чоралар давлат назоратини кучайтириш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда ўз самарасини бермоқда.

    Бошқа янгиликлар