Футбол бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган Конго Демократик Республикаси ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув расмийлари маълум бўлди.
Учрашувни Германиялик ФИФА ҳаками Феликс Цвайер бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Роберт Кемптер ва Кристиан Диц ёрдам беради.
Баҳснинг тўртинчи ва бешинчи расмий ҳакамлари вазифасини испаниялик Алехандро Эрнандес ҳамда Диего Санчес бажаради.
Маълумот учун, Конго Демократик Республикаси ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги баҳс 28 июнь куни АҚШнинг Атланта шаҳридаги “Атланта Стэдиум” аренасида бўлиб ўтади.
Мазкур учрашув Ўзбекистон терма жамоаси учун жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги ҳал қилувчи баҳслардан бири ҳисобланади.






