АсосийJamiyat

Ота-она қарамоғидан маҳрум болалар учун “Президент совғалари” етказилади

Бу йил ҳам Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, “Sen yolg'iz emassan” республика жамоатчилик болалар жамғармаси томонидан “Президент совғалари” ўз эгалари томон йўл олди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардаги Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари ўғил-қизлари, “SOS – болалар маҳаллалари” тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум болалар учун Президентимизнинг Янги йил совғалари етказилмоқда.

Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, маданият ва санъат саройларида Янги йил байрами тадбирларига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан тақдим этиладиган 12 номдаги ўқув қуроллари ва 15 номдаги ширинликлардан иборат бўлган совғалар тайёрланди. Президент совғалари Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларига автотранспортда, Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларга “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг самолётлари орқали жорий йилнинг 25-28 декабрь кунлари жадвал асосида етказиб берилмоқда.

Совғалар 29 декабрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда ташкил этиладиган “Президент арчаси” тадбирларида кичкинтойларга тантанали равишда топширилади.

    Бошқа янгиликлар