АсосийЖамият

Тошкентда АҚШ визасини ваъда қилиб 75 минг доллар олган шахс ушланди

Тошкент шаҳрида фуқарога АҚШга виза олиб беришни ваъда қилган шахс катта миқдорда пул олган вақтида қўлга олинди.

'Тошкентда АҚШ визасини ваъда қилиб 75 минг доллар олган шахс ушланди'ning rasmi

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, фуқаро Ш.А. гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали М.О.га АҚШга чиқиш учун виза расмийлаштириб беришни айтиб, 75 минг доллар талаб қилган. Ушбу маблағни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, яна бир ҳолатда Навоий вилоятининг Хатирчи туманида ўтказилган тезкор тадбирда “T.L.” МЧЖ раҳбари Ф.Ш. фуқаро Ж.Б.ни Болгарияга ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 3 минг доллар олган вақтида қўлга олинган.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эркак машинасида собиқ хотини ва унинг танишларини қасддан урди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:42

    Эркак машинасида собиқ хотини ва унинг танишларини қасддан урди

    Тошкент шаҳрида ҳайдовчи ўз автомобилини қасддан пиёдалар устига ҳайдагани маълум қилинди.

    'Ўзбекистонда ноқонуний олтин савдоси билан боғлиқ бир қатор ҳолатлар фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:57

    Ўзбекистонда ноқонуний олтин савдоси билан боғлиқ бир қатор ҳолатлар фош этилди

    Мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш доирасида қимматбаҳо металларнинг ноқонуний айланмасига қарши ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бир нечта қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

    'Ғарбий Қозоғистонда ерга қулаган номаълум дрон топилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:59

    Ғарбий Қозоғистонда ерга қулаган номаълум дрон топилди

    Полиция маълумотига кўра, ҳозирда қишлоқ ҳудудида учувчисиз аппарат қолдиқларига ўхшаш буюмлар топилиши юзасидан текширув тадбирлари олиб борилмоқда.

    'Тошкентда метрода нотаниш қизга тегажоғлик қилган эркак қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:00

    Тошкентда метрода нотаниш қизга тегажоғлик қилган эркак қамалди

    Жорий йилнинг 25 март куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида судланувчи Н.Ж.га оид иш кўриб чиқилди.

    'Бухорода зилзила содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:49

    Бухорода зилзила содир бўлди

    Маълум қилинишича, зилзила Пешку туманида 3 балл куч билан сезилган.

    'Ўзбекистонда Исломий банк ва молия хизматлари расман жорий этилмоқда'ning rasmi

    Жамият 25.03.2026 14:39

    Ўзбекистонда Исломий банк ва молия хизматлари расман жорий этилмоқда

    Ўзбекистон молия бозорига исломий молиялаштириш тизими кириб келмоқда.