АсосийБУ ҚИЗИҚ

Бугун Ерда кучли магнит бўрони кузатилиши мумкин

Қуёшда содир бўлган кучли Х синфидаги чақнашлар натижасида ҳосил бўлган плазма оқими Ер ионосферасига етиб келиши кутилмоқда.

'Бугун Ерда кучли магнит бўрони кузатилиши мумкин'ning rasmi

Бугун, 4 июнь куни Ерда кучли магнит бўрони кузатилиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда Россия Фанлар академиясининг Қуёш астрономияси лабораторияси маълум қилди.

Қайд этилишича, Қуёшда содир бўлган кучли Х синфидаги чақнашлар натижасида ҳосил бўлган плазма оқими Ер ионосферасига етиб келиши кутилмоқда. Мутахассислар прогнозига кўра, геомагнит фаоллик даражаси 6–7 баллгача кўтарилиши мумкин.

Олимларнинг таъкидлашича, плазма оқимининг Ер магнит майдони билан ўзаро таъсири баъзи инсонларда саломатлик билан боғлиқ ноқулайликларни келтириб чиқариши эҳтимолдан холи эмас. Хусусан, уйқу сифати ёмонлашиши, тез чарчаш ҳолатлари ҳамда юрак уриши ритмида ўзгаришлар кузатилиши мумкин.

Шу муносабат билан мутахассислар аҳолига саломатлигига эътиборли бўлишни, имкони борича ортиқча жисмоний зўриқишлардан ва кучли руҳий босимдан сақланишни тавсия қилмоқда.

Маълумот учун, магнит бўронлари Қуёшдаги юқори фаоллик оқибатида юзага келадиган геомагнит ҳодиса бўлиб, улар алоқа тизимлари, навигация воситалари ҳамда айрим инсонларнинг умумий ҳолатига таъсир кўрсатиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда автобусларга фақат чиқиш вақтида тўлов қилинади'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ Бугун 11:55

    Тошкентда автобусларга фақат чиқиш вақтида тўлов қилинади

    2026 йил 1 сентябрдан бошлаб валидаторлар билан жиҳозланган автобусларга чиққан ҳар бир йўловчи сафарини электрон тарзда тасдиқлаши шарт бўлади.

    'Доллар курси яна кўтарилди'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ Бугун 11:37

    Доллар курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 5 июнда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Ўзбекистоннинг ЖЧдаги ўйинлари учун 220 та мактабда “Мухлислар майдони” ташкил этилади'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ Бугун 04:11

    Ўзбекистоннинг ЖЧдаги ўйинлари учун 220 та мактабда “Мухлислар майдони” ташкил этилади

    Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакат бўйлаб 220 та умумтаълим мактабида “Мухлислар майдони” лойиҳаси йўлга қўйилади.

    'Бугун об-ҳаво қандай бўлиши айтилди'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ Бугун 02:52

    Бугун об-ҳаво қандай бўлиши айтилди

    Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида 4 июнь куни ёғингарчиликсиз ва илиқ об-ҳаво кузатилади.

    'Сурхондарёда тўрт оёқли чақалоқ туғилди'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 03.06.2026 15:20

    Сурхондарёда тўрт оёқли чақалоқ туғилди

    У Самарқандда операция қилинди.

    'Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 03.06.2026 02:53

    Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

    Бу ҳақда “Ўзгидромет” эълон қилган об-ҳаво прогнозида келтирилган.