АсосийБУ ҚИЗИҚ

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги ўйинлари учун 220 та мактабда “Мухлислар майдони” ташкил этилади

Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакат бўйлаб 220 та умумтаълим мактабида “Мухлислар майдони” лойиҳаси йўлга қўйилади.

'Ўзбекистоннинг ЖЧдаги ўйинлари учун 220 та мактабда “Мухлислар майдони” ташкил этилади'ning rasmi

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилишича, Ўзбекистон миллий жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги иштирокини кенг жамоатчилик билан биргаликда кузатиш мақсадида 220 та туман ва шаҳардаги умумтаълим мактаблари танлаб олинган.

Қайд этилишича, футбол учрашувларини томоша қилиш учун барча қулайликларга эга бўлган мазкур таълим муассасаларида ўқувчилар, ота-оналар ва бошқа фуқаролар жаҳон чемпионати ўйинларини катта экранлар орқали жонли эфирда кузатиш имкониятига эга бўлади.

АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтадиган Жаҳон чемпионати 11 июнь куни старт олиб, 19 июль куни якунланади. Турнир тарихида илк бор 48 та миллий жамоа иштирок этади.

Ўзбекистон миллий жамоаси гуруҳ босқичида Колумбияга қарши 18 июнь куни (Тошкент вақти билан соат 07:00), Португалияга қарши 23 июнь куни (22:00) ҳамда Конго Демократик Республикасига қарши 28 июнь куни (04:30) майдонга тушади.

    Бошқа янгиликлар