АсосийЖиноят

Янги йўлда 1,5 гектар ерни 750 минг долларга расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс ушланди

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги давлат захирасида бўлган 1,5 гектар ер майдонини танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс 20 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди.

'Янги йўлда 1,5 гектар ерни 750 минг долларга расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс ушланди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ер майдонини ноқонуний расмийлаштириш билан боғлиқ ҳолат фош этилди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1979 йилда туғилган шахс тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кирган. У Янгийўл туманида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 1,5 гектар ер майдонини архитектура ҳамда кадастр тизимида ишловчи мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Эвазига эса 750 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Тезкор тадбир давомида ушбу шахс сўралган маблағнинг бир қисми сифатида олдиндан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қирғизистонда Ўзбекистонга олиб кетилаётган 34 килограммдан ортиқ наркотик мусодара қилинди'ning rasmi

    Жиноят 03.06.2026 10:15

    Қирғизистонда Ўзбекистонга олиб кетилаётган 34 килограммдан ортиқ наркотик мусодара қилинди

    Ҳозирда мусодара қилинган моддаларнинг аниқ таркибини белгилаш учун суд-кимёвий экспертиза тайинланган.

    '643 миллиард сўмдан ортиқ бюджет маблағини талон-торож қилганлик ҳолати фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 03.06.2026 05:16

    643 миллиард сўмдан ортиқ бюджет маблағини талон-торож қилганлик ҳолати фош этилди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

    '“Tracker”дан қарийб 9 килограмм гашиш топилди'ning rasmi

    Жиноят 03.06.2026 04:22

    “Tracker”дан қарийб 9 килограмм гашиш топилди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

    'Ўзбекистонда 8 миллиард сўмдан ортиқ қийматдаги биржа қоидалари бузилиши аниқланди'ning rasmi

    Жиноят 02.06.2026 16:51

    Ўзбекистонда 8 миллиард сўмдан ортиқ қийматдаги биржа қоидалари бузилиши аниқланди

    Ўтказилган ўрганишлар давомида "Рақобат тўғрисида"ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 170-сон қарори талаблари бузилган ҳолатлар фош этилган.

    'Фарғонада 2 килограммдан ортиқ гашишни сотмоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

    Жиноят 02.06.2026 10:41

    Фарғонада 2 килограммдан ортиқ гашишни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Гумонланувчига нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Мудофаа вазирлиги ходими қизга шаҳвоний шилқимлик қилгани учун қамалди'ning rasmi

    Жиноят 02.06.2026 05:36

    Мудофаа вазирлиги ходими қизга шаҳвоний шилқимлик қилгани учун қамалди

    Суд ҳужжатларига кўра, эркак нотаниш қизни Оҳангарон шаҳрига олиб кетиш мақсадида ўз автомобилига миндирган.