АсосийЖамият

Тошкентда бир қатор кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади

Ҳайдовчилардан ушбу чекловларни инобатга олиб, ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштириш сўралмоқда.

'Тошкентда бир қатор кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади'ning rasmi

Тошкентда дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ҳамда “International Tashkent Marathon – 2026” тадбирлари ўтказилиши муносабати билан айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади.

28 март (08:00 – 12:00): — Янги Ўзбекистон кўчаси: CAU университети олдидан Паркент автомагистралигача.

3 апрель (16:00) – 5 апрель (14:00): — Афросиёб кўчаси: Ислом Каримов кўчасидан Бешёғоч кўчасигача.

5 апрель (02:00 – 13:00): — Бешёғоч кўчаси: Фурқат кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;

 — Афросиёб кўчаси: Ислом Каримов кўчасидан Шароф Рашидов кўчасигача;

 — Шароф Рашидов кўчаси: Афросиёб кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;

— Афросиёб кўчаси: Шароф Рашидов кўчасидан Шаҳрисабз кўчасигача;

— Шаҳрисабз кўчаси: Афросиёб кўчасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача;

— Ойбек кўчаси: Шаҳрисабз кўчасидан Нукус кўчасигача;

— Нукус кўчаси: Ойбек кўчасидан Истиқбол кўчасигача;

— Абдулла Қодирий кўчаси: Истиқбол кўчасидан Абай кўчасигача.

    Бошқа янгиликлар