АсосийЖамият

Навоийда ёлғон ахборот тарқатган блогер жаримага тортилди

Навоий вилоятида ижтимоий тармоқларда асоссиз маълумот тарқатган блогер маъмурий жавобгарликка тортилди.

'Навоийда ёлғон ахборот тарқатган блогер жаримага тортилди'ning rasmi

Вилоят ИИББ маълумотига кўра, блогер бир оила ҳақида нотўғри хабар тарқатиб, гўёки аёлга эри томонидан суиқасд қилинганини иддао қилган.

Олиб борилган ўрганишлар натижасида воқеа аслида оддий оилавий келишмовчилик экани, аёлга нисбатан зўравонлик қўлланилмагани аниқланган.

Суд қарорига биноан, ҳолатни текширмасдан тарқатган блогерга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига асосан жарима тайинланди.

Шунингдек, жамоат тартибини бузган эр-хотинга ҳам маъмурий жарима қўлланилди.

    Бошқа янгиликлар