АсосийДУНË

АҚШ Вакиллар палатаси Россияга қарши янги санкцияларни маъқуллади

Қонун лойиҳаси кучга кириши учун уни Конгресснинг юқори палатаси — Сенат ҳам маъқуллаши лозим.

'АҚШ Вакиллар палатаси Россияга қарши янги санкцияларни маъқуллади'ning rasmi

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Украинани қўллаб-қувватлаш ва Россияга қарши қўшимча санкциялар жорий этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Маълум қилинишича, 5 июнь куни бўлиб ўтган овоз бериш якунларига кўра, ҳужжатни 226 нафар конгрессмен қўллаб-қувватлаган, 195 нафари эса қарши овоз берган. Лойиҳани ёқлаб овоз берганлар орасида 207 нафар демократ, 18 нафар республикачи ва бир нафар мустақил конгрессмен бўлган.

Қонун лойиҳаси кучга кириши учун уни Конгресснинг юқори палатаси — Сенат ҳам маъқуллаши лозим.

Ҳужжат жорий йил апрель ойида Конгресс муҳокамасига киритилган бўлиб, унда Украинани тиклаш бўйича махсус жамғарма ташкил этиш назарда тутилган. Шунингдек, у АҚШ Президентига Украина ва Шарқий Европа давлатларига кредит ёки ленд-лиз механизмлари орқали мудофаа воситаларини етказиб бериш ваколатини қайта тиклаш имконини беради.

Лойиҳага мувофиқ, АҚШ Мудофаа вазирлиги 2027 йил охирига қадар Украинага разведка соҳасида кўмак бериш ҳуқуқини сақлаб қолади. Давлат департаменти эса Болтиқбўйи давлатлари қуролли кучлари ҳамда чегара хизматлари салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олади.

Ҳужжат Россияга нисбатан босим механизмларини ҳам кенгайтиради. Хусусан, АҚШ Президентига қўшимча санкциялар жорий этиш, Россияга алоқадор жисмоний ва юридик шахсларнинг активларини блоклаш, экспорт чекловлари ҳамда божларни кучайтириш ҳуқуқи берилади. Мазкур чоралар Россиянинг ҳарбий ҳаракатларни молиялаштириш имкониятларини қисқартиришга қаратилган.

Бундан ташқари, Европа давлатлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, қурол-яроғ етказиб бериш, украиналик ҳарбийларни тайёрлаш ва разведка маълумотлари алмашинувини мувофиқлаштириш ҳам режалаштирилган.

Украинанинг АҚШдаги элчиси Олга Стефанишина Х ижтимоий тармоғида қолдирган муносабатида Вакиллар палатаси қарорини "олдинга ташланган муҳим қадам" деб баҳолаган.

Энди ташаббуснинг тақдири Сенатдаги муҳокамаларга боғлиқ. У ерда ҳужжатнинг қабул қилиниши демократлар ва республикачилар ўртасидаги сиёсий кучлар мувозанатига қараб ҳал бўлади.

Республикачиларнинг айрим вакиллари ташқи ёрдам ҳажмини қисқартириш тарафдори экани айтилмоқда.

Reuters қайд этишича, ҳатто қонун лойиҳаси Сенат томонидан маъқулланган тақдирда ҳам, АҚШ Президенти Дональд Трамп унга вето қўйиши мумкин. Нашрнинг ёзишича, Трамп 2025 йил январь ойида Оқ уйга қайтганидан сўнг Украинага ажратилаётган ёрдам сезиларли даражада секинлашган.

Шунингдек, Президент санкциялар жорий этиш бўйича қарорлар устидан назоратни сақлаб қолиш ниятида эканини ва бу ваколатларни Конгрессга топширишни истамаслигини бир неча бор таъкидлаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Си Цзиньпин етти йилдан сўнг илк бор Шимолий Кореяга ташриф буюради'ning rasmi

    ДУНË Бугун 05:55

    Си Цзиньпин етти йилдан сўнг илк бор Шимолий Кореяга ташриф буюради

    Қайд этилишича, бу ташриф Си Цзиньпиннинг 2019 йилдан буён Пхенянга амалга ошираётган илк ташрифи ҳисобланади.

    'Конгода Эболага чалинган 11 бемор изолятордан қочиб кетди'ning rasmi

    ДУНË 04.06.2026 04:24

    Конгода Эболага чалинган 11 бемор изолятордан қочиб кетди

    Mазкур ҳудуд Эбола вируси тарқалишининг асосий ўчоқларидан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистоннинг суверен рейтинги “барқарор”дан “ижобий”га кўтарилди'ning rasmi

    ДУНË 03.06.2026 14:08

    Ўзбекистоннинг суверен рейтинги “барқарор”дан “ижобий”га кўтарилди

    Агентликнинг бугунги қарори ўтган йил қайд этилган мазкур натижанинг мантиқий давоми сифатида баҳоланмоқда.

    'Доллар курси кўтарилди'ning rasmi

    ДУНË 03.06.2026 11:13

    Доллар курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 4 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Россия фуқаролигига ариза берувчилар энди судланмаганлик ҳақида маълумотнома топширади'ning rasmi

    ДУНË 03.06.2026 11:05

    Россия фуқаролигига ариза берувчилар энди судланмаганлик ҳақида маълумотнома топширади

    Фармонда айрим тоифалар учун истиснолар ҳам назарда тутилган.

    'Киевда ҳаво ҳужуми: аҳоли метро бекатларида тунни ўтказди'ning rasmi

    ДУНË 02.06.2026 04:36

    Киевда ҳаво ҳужуми: аҳоли метро бекатларида тунни ўтказди

    Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, яна 58 киши турли даражада жароҳат олган.