АсосийБУ ҚИЗИҚ

12 август куни ноёб тўлиқ Қуёш тутилиши кузатилади

Ҳодиса Гренландия, Исландия, Португалия ва Испаниянинг шимолий ҳудудларида тўлиқ, Европа, Африка ҳамда Шимолий Американинг катта қисмида эса қисман кузатилади.

'12 август куни ноёб тўлиқ Қуёш тутилиши кузатилади'ning rasmi

Жорий йилнинг 12 август куни осмонда кам учрайдиган астрономик ҳодиса — тўлиқ Қуёш тутилиши содир бўлади. Бу вақтда Ой Қуёш ва Ер орасидан ўтиб, Қуёш нурларини тўлиқ тўсади ва айрим ҳудудларда кундузги вақт қисқа муддатга қоронғулашади.

Мутахассислар маълумотига кўра, тўлиқ Қуёш тутилиши Гренландия, Исландия, Португалия ҳамда Испаниянинг шимолий қисмида кузатилади. Европа, Африка ва Шимолий Американинг катта қисми аҳолиси эса қисман Қуёш тутилишининг гувоҳи бўлади.

Олимларнинг таъкидлашича, тутилиш йўли тахминан 8,3 минг километрга чўзилади. Гренландияда тўлиқ тутилиш икки дақиқадан ортиқ давом этса, Испаниянинг айрим ҳудудларида бу жараён бир неча ўн сония давом этади.

Мутахассислар Қуёшга ҳимоя воситаларисиз қараш хавфли эканини эслатмоқда. Ҳодисани кузатиш учун махсус сертификатланган кўзойнаклар ёки қуёш фильтрлари билан жиҳозланган оптик қурилмалардан фойдаланиш тавсия этилади.

Қайд этилишича, ушбу ноёб ҳодиса нафақат осмон кузатувчилари, балки олимлар учун ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, Қуёш тожи ва Ер атмосферасидаги ўзгаришларни ўрганиш имконини беради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун об-ҳаво ўзгарувчан бўлади'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ Бугун 03:57

    Бугун об-ҳаво ўзгарувчан бўлади

    Ўзгидромет 6 июнь куни кутилаётган об-ҳаво прогнозини эълон килди.

    '“Андижон девзира оши” давлат рўйхатидан ўтказилди'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 05.06.2026 11:02

    “Андижон девзира оши” давлат рўйхатидан ўтказилди

    Маълум қилинишича, мазкур миллий таом асрлар давомида шаклланган ошпазлик анъаналари, ўзига хос тайёрланиш усули ва бетакрор таъми билан ажралиб туради.

    'Университетга кириш имтиҳонига рўйхатдан ўтган ёшлар сони камайди'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 05.06.2026 09:18

    'Сунъий интеллект ёрдамида яратилган илк вакцина синовдан ўтказилди'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 05.06.2026 04:39

    Сунъий интеллект ёрдамида яратилган илк вакцина синовдан ўтказилди

    Бу вакцина ёрдамида грипп, COVID-19 ва бошқа касалликларга қарши курашиш режалаштирилмоқда.

    'Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 05.06.2026 03:09

    Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин

    Бу ҳақда “Ўзгидромет” 5 июнь учун эълон қилган об-ҳаво прогнози маълумотларида хабар берди.

    'Тошкентда автобусларга фақат чиқиш вақтида тўлов қилинади'ning rasmi

    БУ ҚИЗИҚ 04.06.2026 11:55

    Тошкентда автобусларга фақат чиқиш вақтида тўлов қилинади

    2026 йил 1 сентябрдан бошлаб валидаторлар билан жиҳозланган автобусларга чиққан ҳар бир йўловчи сафарини электрон тарзда тасдиқлаши шарт бўлади.