АсосийJamiyat

Ўзбекистонда байрам кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

Ўзгидромет 30-31 декабрь кунлари ва 2017 йилнинг 1 январь куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берди. 

Унга кўра, Ўзбекистонда 30-31 декабрь кунлари ва 2017 йилнинг 1 январида илиқ қуруқ ҳаво бўлиши кутилмоқда. 

Шундай қилиб, Янги йил байрами куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кузатилмайди, ҳаво ҳарорати Янги йил кечасида 0 ... +2˚С ни ташкил этади.

1 январь куни кундузи эса қуёш чарақлаб туради. Ҳаво ҳарорати эса +8....+10 ˚С даражани ташкил этади.

Маълумот учун, Ўзбекистонда сўнгги йилларда 2006 ва 2013 йилларда 1 январь куни қор ёғган эди.

 

Бошқа янгиликлар