АсосийДунё

Киевда қуролли ҳужум: отишма ва гаровга олиш воқеаси

Киев шаҳрида қуролли шахс томонидан содир этилган отишма оқибатида камида 5 киши ҳаётдан кўз юмган.

'Киевда қуролли ҳужум: отишма ва гаровга олиш воқеаси'ning rasmi

Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, ҳодиса давомида яна бир неча киши жароҳатланган.

Полиция маълумотига кўра, воқеа пойтахтнинг Голосеевский туманида рўй берган. Дастлаб гумонланувчи кўчадаги фуқароларга ўқ узган, кейин эса яқиндаги супермаркетга кириб, у ердагиларни гаровга олган.

Украина ички ишлар вазири Игорь Клименко билдиришича, гумонланувчи супермаркет ичида полицияга қарши ҳам ўқ узган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар томонидан ўтказилган операция давомида у йўқ қилинган.

Киев шаҳар ҳокими камида 15 киши жароҳат олганини маълум қилди. Уларнинг 10 нафари, жумладан бир бола, шифохонага ётқизилган.

Бош прокуратура раҳбари Руслан Кравченконинг айтишича, ҳалок бўлганларнинг тўрт нафари кўчада, яна бири эса супермаркет ичида ўлдирилган.

Гумонланувчи 58 ёшли, Москвадан бўлган эркак экани ва у автомат қуролдан фойдалангани айтилмоқда.

Президент Зеленскийнинг айтишича, гаровга олинган тўрт киши кейинчалик озод қилинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп Кубага нисбатан янги сиёсий қадамлар ҳақида гапирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:19

    Трамп Кубага нисбатан янги сиёсий қадамлар ҳақида гапирди

    АҚШ президенти Дональд Трамп Куба билан боғлиқ яқин келажакда “янги босқич” бошланиши мумкинлигини билдирди.

    'Эрон Ҳўрмуз бўғозини яна ёпди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:29

    Эрон Ҳўрмуз бўғозини яна ёпди

    Эрон АҚШ блокадаси давом этса, Ҳў.рмуз бўғозини ёпиш билан таҳдид қилди.

    'Россия чегарасидан ўтишда янги қоидалар жорий этилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:41

    Россия чегарасидан ўтишда янги қоидалар жорий этилди

    Эндиликда Россия Федерациясига кириш чоғида ФСБ чегара хизмати ходимлари шахсий қурилмаларни — телефон, ноутбук ва бошқа гаджетларни текшириш ҳуқуқига эга.

    'Трамп НАТОни "фойдасиз" деб атади'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:00

    Трамп НАТОни "фойдасиз" деб атади

    Трамп Ҳўрмуз бўғози орқали юк ташишни ҳимоя қилишга Буюк Британия ва Франция ваъда берганидан сўнг, НАТОни “фойдасиз” деб атаб, вазиятга аралашмасликка чақирди.

    'Европа Иттифоқи Украинага 2,7 млрд еврогача маблағ ажратади'ning rasmi

    Дунё 17.04.2026 13:37

    Европа Иттифоқи Украинага 2,7 млрд еврогача маблағ ажратади

    Украина ушбу маблағларни олиш учун 173 та ислоҳотдан иборат режани амалга ошириши керак.

    'Москвада МДҲ ТИВ раҳбарлари йиғилди'ning rasmi

    Дунё 17.04.2026 12:40

    Москвада МДҲ ТИВ раҳбарлари йиғилди

    Форс кўрфазидаги кескинлик муҳокама қилинди.