АсосийЖАМИЯТ

Мирзиёев Трамп вакилини қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни ҳам муҳокама қилиниб, мазкур йўналишда АҚШ томонининг кўмаги ва қўллаб-қувватловини давом эттириш муҳимлиги таъкидланган.

'Мирзиёев Трамп вакилини қабул қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 25 июнь куни Америка Қўшма Штатларининг Савдо вакили Жеймисон Грирни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, учрашув аввалида Жеймисон Грир давлат раҳбарига АҚШ Президенти Дональд Трампнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказган.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини, айниқса савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.

Томонлар кейинги йилларда ишбилармонлик алоқалари фаоллашгани, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ва инвестиция кўрсаткичлари изчил ўсиб бораётганини мамнуният билан қайд этган.

Шунингдек, яқинда ўтказилган Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Америка компаниялари вакиллари иштирокида бўлиб ўтган давра суҳбатининг амалий натижалари кўриб чиқилган.

Учрашувда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни ҳам муҳокама қилиниб, мазкур йўналишда АҚШ томонининг кўмаги ва қўллаб-қувватловини давом эттириш муҳимлиги таъкидланган.

Бундан ташқари, янги инвестиция ва бизнес лойиҳаларини илгари суриш мақсадида Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши имкониятларидан самарали фойдаланиш зарурлиги қайд этилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мирзиёев Тони Блэр билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 16:19

    Мирзиёев Тони Блэр билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

    Тони Блэр Янги Ўзбекистонда кечаётган изчил ва кенг кўламли ислоҳотлар жараёнига юқори баҳо берди.

    'Андижонда тадбирдан қайтаётган ўқувчилар иштирокидаги ЙТҲда бир нафар мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:26

    Андижонда тадбирдан қайтаётган ўқувчилар иштирокидаги ЙТҲда бир нафар мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Киев Қримдаги стратегик темирйўл кўприги йўқ қилинганини билдирди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:23

    Киев Қримдаги стратегик темирйўл кўприги йўқ қилинганини билдирди

    Украина Қуролли кучлари аннексия қилинган Қрим ярим оролида жойлашган стратегик аҳамиятга эга темирйўл кўприги йўқ қилинганини маълум қилди.

    'Президент журналист ва блогерларни давлат мукофотлари билан тақдирлади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:17

    Президент журналист ва блогерларни давлат мукофотлари билан тақдирлади

    "Дўстлик" орденига блогер Зуҳри Атабекова, "ТАСС" агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Валерий Бирюков, шунингдек, бир қатор нашрлар ва телеканаллар вакиллари муносиб кўрилган.

    '"ТАСС" мухбирининг Ўзбекистондаги фаолияти давлат мукофоти билан тақдирланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:12

    "ТАСС" мухбирининг Ўзбекистондаги фаолияти давлат мукофоти билан тақдирланди

    Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати журналистни юксак давлат мукофоти билан табриклаб, унинг келгусидаги касбий фаолиятига муваффақият тилади.

    'Moody’s Ўзбекистоннинг кредит рейтингини оширди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 14:08

    Moody’s Ўзбекистоннинг кредит рейтингини оширди

    Маълумот учун, Moody’s дунёдаги энг йирик халқаро рейтинг агентликларидан бири ҳисобланади.