2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,4 ёшни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, аёлларнинг ўртача умр кўриш давомийлиги 77,3 ёш бўлган бўлса, эркакларда бу кўрсаткич 72,9 ёшни ташкил этган. Шу тариқа, мамлакатда аёллар эркакларга нисбатан ўртача 4,4 йил узоқроқ умр кўраётгани кузатилмоқда.
Маълумотларга кўра, 2025 йилда қайд этилган 75,4 ёшлик кўрсаткич мамлакат аҳолиси ўртасидаги ўртача умр кўриш давомийлигининг ўсиш тенденцияси сақланиб қолаётганини кўрсатади.
Аввалроқ Миллий статистика қўмитаси Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёшига оид маълумотларни ҳам эълон қилган эди.






