1

Тошкентда об-ҳаво туфайли авиарейслар жадвали ўзгарди

ЖАМИЯТ 28.12.2016, 15:38
Теглар: Тошкент
Тошкентда об-ҳаво туфайли авиарейслар жадвали ўзгарди

Об-ҳаво Янги йил арафасида Тошкент ва яқин шаҳарлар аэропортлари фаолиятига айрим ўзгартиришлар киритилишига сабаб бўлди, деб хабар беради “Газета.uz”.

Ўзбекистон Миллий авиакомпаниясининг Тель-Авив (HY-304 рейси), Бишкек (HY-778) ва Париждан (HY-252) учиб келган самолётлари эрта тонгда туман сабабли Тошкентга қўна олмади ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларидаги захира аэропортларига юборилди.

Санкт-Петербург (HY-632), Милан (HY-256) ва Лондон (HY-202) рейслари, шунингдек, «Турк авиалинияси"нинг Истанбулдан учган рейси (TK-368) ҳавонинг яхшиланишини кутган ҳолда осмонда бир неча маротаба ҳалқа ҳосил қилган ҳолда учиб, кейингина пойтахтга қўна олди.

Кечаси Душанбеда кўриш ёмонлашгани сабабли Тожикистон пойтахтига учган Россиянинг Utair компаниясига тегишли икки самолёт ҳам Тошкентда қабул қилиб олинди. Дубайдан ҳавога кўтарилган FlyDubai рейси (FZ-777) эса ортга, аэропортга қайтиб кетишга мажбур бўлди.

Шарҳлар

Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1