АсосийJamiyat

Рустам Азимов Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимов 27 декабрь,сешанба куни Тожикистон пойтахти Душанбеда президент Эмомали Раҳмон қабулида бўлди. Бу ҳақда Тожикистон президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари қўшни давлатга савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишида иштирок этиш учун борган эди.

Томонлар иқтисодиёт, савдо, транспорт ва коммуникация, сув, энергетика, маданият, чегараларни ҳимоялаш соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ҳолатлари ва истиқболлари юзасидан фикр алмашиб, мазкур жабҳаларда алоқаларни ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича конструктив таклифларни илгари сурди.

Учрашувда минтақа ва дунёдаги ҳарбий-сиёсий вазият, терроризм, экстремизм, наркотик воситаларнинг ноқонуний алмашинуви ва бошқа трансминтақавий жиноятларга қарши кураш бўйича мулоҳазалар ўртага ташланди.

Эмомали Раҳмон Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Тожикистонга ташрифини давлатлараро алоқаларни янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш йўлидаги муҳим қадам, деб атади.

    Бошқа янгиликлар