АсосийJamiyat

“Ўзархив” раҳбарининг виртуал қабулхонаси ишга тушди

Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, 2016 йил давомида Агентлик марказий аппаратига жисмоний ва юридик шахслардан 484 мурожаат келиб тушган. Шундан 137 таси pm.gov.uz виртуал қабулхонаси ва 203 таси my.gov.uz – Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинган. 

Архив муассасалари томонидан ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги, хусусан, меҳнат фаолияти ва иш ҳақини, ўқув муассасаларида таълим олганликни тасдиқлаш ҳамда мукофотланганлик тўғрисидаги архив маълумотномаларини бериш бўйича 209 минг 500 га яқин сўров қабул қилиниб, ижроси таъминланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлигининг расмий веб-сайти модернизация қилиниб, унда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш учун агентлик раҳбариятининг виртуал қабулхонаси очилди.

Фойдаланувчиларhttp://archive.uz/site/virtual-reception манзилига кириб, махсус шаклни тўлдириш орқали “Ўзархив” агентлиги бош директорига ўз аризалари, шикоятлари ва таклифларини тақдим этиши мумкин. Бунинг учун электрон рақамли имзо талаб қилинмайди. Агентликнинг (0 371) 230-50-44 рақамли “ишонч телефони” ҳамда электрон почта манзилига ҳам мурожаат қилиш мумкин.

    Бошқа янгиликлар