АсосийJamiyat

Coca-Cola юк машинасига ортилган ичимликлар Тошкентдаги Grand Mir меҳмонхонаси қаршисида тўкилиб кетди

Тошкентнинг Шота Руставели ва Миробод кўчалари кесишмасидаги айланада Coca-Cola юк машинасига ортилган маҳсулотлар тўкилиб кетди. Бу ҳақда Telegram’даги “Водители Ташкента (Drivers.uz)” гуруҳига асосланиб, “Дарё” хабар бермоқда

Ҳодиса натижасида айлана атрофида кичик тирбандлик юзага келган. Суратда йўлга тўкилган шиша идишлар чил-чил сингани, унинг қолдиқлари йўлнинг маълум бир қисмини эгаллаб олганини кўриш мумкин.

Ҳодиса қандай юз бергани, унинг бошқа иштирокчилари ва жабрланувчилар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Бошқа янгиликлар