АсосийЖиноят

Андижонда маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси ушланди

Андижон туманида 30 сотих ерни ноқонуний расмийлаштириб бериш учун катта миқдорда пул талаб қилган икки мансабдор қўлга олинди.

'Андижонда маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси ушланди'ning rasmi

Маълум қилинишича, маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси ўзаро тил бириктириб, чорвачилик учун ажратилган ернинг 2 сотихи ҳамда давлат захирасидаги 28 сотих ерни Андижон шаҳрида яшовчи шахс номига расмийлаштириб беришни ва унинг бир қисмини нотурар, қолган қисмини турар жой тоифасига ўзгартиришни ваъда қилган.

Улар ер учун 57 минг доллар ва кадастр ҳужжатларини танишлари орқали расмийлаштириш учун яна 3 минг доллар талаб қилган. Тезкор тадбир давомида гумонланувчилар ер учун 28 минг доллар ва ҳужжатлар учун 3 минг доллар олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Электр тармоқлари корхонаси муҳандисларининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 25.04.2026 03:28

    Электр тармоқлари корхонаси муҳандисларининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди

    Улар 400 млн сўм жаримани 65 млн сўмга камайтириб бериш эвазига 8 минг АҚШ доллари талаб қилган.

    'Корея полицияси Нозима Кимнинг ўлими юзасидан расмий муносабат билдирди'ning rasmi

    Жиноят 23.04.2026 06:42

    'Наманганда қурилиш соҳасида коррупцион ҳолат фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 23.04.2026 02:31

    Наманганда қурилиш соҳасида коррупцион ҳолат фош этилди

    Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

    'Ҳажга ноқонуний юборишни ваъда қилган шахс қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 20.04.2026 02:29

    Ҳажга ноқонуний юборишни ваъда қилган шахс қўлга олинди

    Наманганда 4 нафар фуқарони “Ҳаж-2026” мавсумида Саудия Арабистонига юборишни ваъда қилиб, катта миқдорда пул талаб қилган шахс тезкор тадбирда ушланди.

    'Сирдарёда судья ва банк ходими пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 15.04.2026 04:44

    Сирдарёда судья ва банк ходими пора билан ушланди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    '3 ой ичида чиқинди билан боғлиқ жами 2 107 та қоидабузарлик ҳолати аниқланди'ning rasmi

    Жиноят 10.04.2026 09:57

    3 ой ичида чиқинди билан боғлиқ жами 2 107 та қоидабузарлик ҳолати аниқланди

    Шундан 322 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий жавобгарлик қўлланилган.