АсосийСиёсат

Қирғиз миллий маркази раҳбари фахрий унвон билан тақдирланди

Президент Раҳматулла Жабборовни “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирлади.

'Қирғиз миллий маркази раҳбари фахрий унвон билан тақдирланди'ning rasmi

Бу ҳақда 10 май куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган фармонда маълум қилинди.

Фармонга кўра, ушбу юксак мукофот унга давлат органлари ва жамоат ташкилотларида кўп йиллик самарали фаолияти, мамлакатда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, турли миллат ва элат вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик ғояларини тарғиб этишдаги ҳиссаси учун берилган.

Шунингдек, у миллий маданиятлар, урф-одат ва анъаналарни ривожлантириш, ёш авлодни ватанпарварлик ва садоқат руҳида тарбиялаш, умуминсоний қадриятларга ҳурматни ошириш борасидаги фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун муносиб деб топилган.

 Мукофот, шу билан бирга, унинг 75 ёшлик таваллуд санаси муносабати билан ҳам берилган.

Ҳозирда Раҳматулла Жабборов Ўзбекистон қирғиз миллий маданий маркази раиси сифатида фаолият олиб бормоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мирзиёев ва Путин Москвада учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 09.05.2026 03:12

    Мирзиёев ва Путин Москвада учрашди

    Москвадаги тадбирлар доирасида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путин учрашув ўтказди.

    'Мирзиёев ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришни топширди'ning rasmi

    Сиёсат 07.05.2026 13:49

    Мирзиёев ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришни топширди

    Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    'Президент тадбиркорлар учун пешлавҳа тартибларини енгиллаштиришни таклиф қилди'ning rasmi

    Сиёсат 05.05.2026 17:18

    Президент тадбиркорлар учун пешлавҳа тартибларини енгиллаштиришни таклиф қилди

    Унга кўра, биноларда жойлаштирилган корхона номи ва фаолият тури ҳақидаги маълумотларни реклама сифатида баҳоламаслик, шу орқали улар учун алоҳида паспорт расмийлаштириш амалиётини бекор қилиш таклиф этилди.

    'Ўзбекистон Жазоирда илк элчисини тайинлади'ning rasmi

    Сиёсат 05.05.2026 16:52

    Ўзбекистон Жазоирда илк элчисини тайинлади

    Ушбу лавозимга Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчиси Мансурбек Қиличев тайинланди.

    'Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти янгиланди'ning rasmi

    Сиёсат 05.05.2026 16:18

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти янгиланди

    Президент қарори билан соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарларининг барчаси янгиланди ҳамда бир қатор амалдорлар лавозимидан озод этилди.

    'Шавкат Мирзиёев: Янги Ўзбекистон инвестиция, технология ва яшил энергия марказига айланмоқда'ning rasmi

    Сиёсат 04.05.2026 07:40

    Шавкат Мирзиёев: Янги Ўзбекистон инвестиция, технология ва яшил энергия марказига айланмоқда

    Президент камбағаллик 35 фоиздан 5,8 фоизга туширилганини, 2030 йилгача иқтисодиётни 240 млрд долларга етказиш мақсад қилинганини маълум қилди.