1

Ўзбекистон бўйлаб “Президент арчаси” тантаналари бошланди

ЖАМИЯТ 29.12.2016, 16:18
Теглар: Янги йил
Ўзбекистон бўйлаб “Президент арчаси” тантаналари бошланди

29 декабрь куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Президент арчаси” тантаналари бошланди.

Янги – 2017 йил арафасида ҳам 12 номдаги ўқув қуроллари ва турфа ширинликлардан тайёрланган “Президент совғаси” мамлакатимизнинг барча ҳудудларида уюштирилаётган “Президент арчаси” тантаналарида орзиққан юракларни шодликларга тўлдирмоқда.

Пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, “Sen yоlg’iz emassan” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган “Президент арчаси” байрам тадбири шукуҳли ва эсда қоларли воқеаларга бой бўлди. Унда Меҳрибонлик уйлари, SOS – болалар маҳалласи, махсус мактаб-интернатлар тарбияланувчилари, ижтимоий кўмакка муҳтож, кам таъминланган оилалар ҳамда Ватанимиз тинчлиги ва хавфсизлиги йўлида ҳалок бўлганларнинг фарзандлари иштирок этди.

Президентимизнинг ўқув қуроллари, китоблар, турфа ширинликлардан иборат совғалари кичкинтойларга топширилди.

“Президент арчаси” байрам тантаналари Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда бўлиб ўтмоқда, дея хабар беради ЎзА.

Шарҳлар

Ўзбекистон бош арчаси қаерда ўрнатилгани маълум қилинди (видео)

10.12.2021, 10:32

Ҳар йили узоқ кутиладиган Янги йил айёмига саноқли кунлар қолди. Тошкентда эса байрам тантаналарини нишонлаш учун тайёргарлик ишлари аллақачон бошлаб юборилган.  Энг баланд саналган юртимизнинг...
Янги йилни яна қорсиз кутиб оламизми?

27.12.2019, 17:33

Инсонлар Янги йил байрамини одатда қорли совуқ об-ҳаво билан кутиб олишни хоҳлайдилар.Бироқ бошқа жанубий ўлкалар каби Ўзбекистон аҳолиси ҳам ҳар доим Янги йилни қор билан...
Қашқадарёда “Энг яхши янги йил манзараси” танлови бошланди. Илк иштирокчи "InFinBank" (фото)

17.12.2019, 22:10

Қашқадарёдаги ташкилот, корхона ва муассасалар биноларини янги йил арафасида байрамона безалганлик даражасини аниқлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан “Энг яхши янги йил манзараси” танловига старт берилди,...
Тошкентнинг асосий Янги йил арчаси одатдагидан эрта ўрнатила бошланди (фото)

26.11.2019, 17:14

Истиқлол кўчасидаги Алишер Навоий номидаги кутубхонада ёнида одатдагидан кўра эрта Тошкентнинг асосий янги йил арчаси ўрнатила бошланди.Даракчи.уз таҳририятига юборилган суратлардан кўриниб турибдики, Арчанинг каркаси ўрнатиб...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1