Ўзбекистон терма жамоаси сардори ҳамла Россиянинг “Краснодар” футбол клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов ўз фаолиятини Хитойнинг «Шанхай СИПГ» клубида давом эттирди.
“Краснодар” расмий сайти Аҳмедовнинг кетганини расман тасдиқлади. Ҳозирча ҳамюртимиз ва Хитой клуби ўртасидаги келишув шартлари ва муддати номаълум.
Аввалроқ трансфер қиймати 7 миллион евро атрофида бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, Аҳмедов жорий мавсумда Россия чемпионатида 14 ўйин ўтказиб, 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.





