Термиз шаҳридаги “Турон” тантаналар саройида Президент арчаси тадбири бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда вилоятнинг туман ва шаҳарларидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари ҳамда 12-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирок этди.
Вилоят ҳокимлиги, халқ таълими, маданият ва спорт ишлари бошқармалари, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши ҳамкорлигида тайёрланган байрам дастурида Қорбобо ва Қорқиз, турли эртак қахрамонларининг чиқиши болажонларга ҳақиқий байрамона совға бўлди.
Тадбирда вилоят ҳокими Э. Турдимов йиғилганларни байрам билан муборакбод этиб, ҳукуматимиз томонидан ёшларга яратилаётган шароит ва кўрсатилаётган ғамхўрликлар хақида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг кўркам дастурхон атрофида ўтирган болажонларга Президент совғалари топширилди. Қалбларида бир олам қувоч билан завқ-шавққа тўлиб ўтирган ёшларимиз тимсолида фаровон, фуқаролари бахтиёр халқимизнинг янада нурафшон келажагини кўрамиз.