1

Кейруш Эрон терма жамоасининг БААдаги йиғинига чақирилган футболчиларни эълон қилди

СПОРТ 04.01.2017, 09:00
Теглар: Футбол, Спорт, Ўзбекистон
Кейруш Эрон терма жамоасининг БААдаги йиғинига чақирилган футболчиларни эълон қилди

Эрон миллий терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш 2-9 январь кунлари БААда бўлиб ўтадиган йиғинга жалб этилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Эрон терма жамоасининг янги йилдаги дастлабки йиғинига 24 нафар футболчи жалб этилган. Таъкидлаш жоиз, Карлуш Кейруш мазкур йиғинга Европада тўп сурадиган легионерни чақирмаган. Фақатгина, Россиянинг “Терек” клубида тўп сураётган  Милод Муҳаммадий мазкур йиғинга жалб этилган.

Асосан, Эрон Про-Лигасида фаолият олиб борадиган футболчилардан ташкил топган йиғинда, терма жамоа бош мураббийи бир қатор янги футболчиларни синовдан ўтказишни режалаштирган.

Маълумот учун, Эрон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 3-саралаш босқичидаги Ўзбекистон терма жамоасининг рақиби саналади.

Эрон терма жамоасининг БААдаги йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:

Муҳаммадризо Ахборий ("Тракторсозий", Табриз)

Алиризо Бийронванд ("Персеполис", Теҳрон)

Муҳаммадрашид Мазоҳирий ("Зоб Оҳан", Исфаҳон)

Ҳимоячилар:

Муҳаммад Ансорий ("Персеполис", Теҳрон)

Вурия Ғофурий ("Истиқлол", Теҳрон)

Саййиджалол Ҳуссайний ("Персеполис", Теҳрон)

Муҳаммад Эронпуриён ("Тракторсозий", Табриз)

Милод Муҳаммадий ("Терек", Грозний)

Воҳид Муҳаммадзода ("Зоб Оҳан", Исфаҳон)

Иззатуллоҳ Пурғоз ("Истиқлол", Хузистон)

Рамин Ризоён ("Персеполис", Теҳрон)

Ярим Ҳимоячилар:

Воҳид Амирий ("Персеполис", Теҳрон)

Умид Иброҳимий ("Истиқлол", Теҳрон)

Эҳсон Ҳожисафий ("Сепоҳон", Исфаҳон)

Камол Камёбиния ("Персеполис", Теҳрон)

Суруш Рафеъий ("Тракторсозий", Табриз)

Дариюш Шожаиён ("Густариш Фулад", Табриз)

Ҳужумчилар:

Сосон Ансорий ("Фулад", Хузистон)

Маъсуд Иброҳимзода ("Густариш Фулад", Табриз)

Фарзод Ҳотамий ("Тракторсозий", Табриз)

Эҳсон Паҳлавон ("Зоб Оҳан", Исфаҳон)

Муртазо Табризий ("Зоб Оҳан", Исфаҳон)

Меҳди Тореми ("Персеполис", Теҳрон)

Меҳди Раҳим Заҳивий ("Истиқлол", Хузистон)

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1