АсосийShou-biznes

Шоҳруҳхон хизмат ҳақини тўламаган тўй эгасига қандай жавоб қайтарди?

Шоҳруҳхон пули тўланмаган тўйда хизмат қилиб, тўй эгаларини хурсанд қилгани ҳақида сўзлаб берди. 

Хонанда Шоҳруҳхон “Даракчи” газетасининг 2017 йилдаги илк сони меҳмони бўлди ва кўплаб қизиқарли саволларга жавоб берди. 
Хусусан, хонанда фаолияти давомида тўйларда текинга хизмат қилган ҳоллари ҳам бўлганини айтиб ўтди: 

“Бундай вазият кўп бўлмайдию, лекин учраб туради. Шундай ҳолатлардан бири ёдимда қолган. Тўйхонага борганимизда тўй эгаси ‘Сизга бугун хизмат ҳаққингизни беришим керак эди. Лекин бор пулимни тўйхонанинг ижарасига бердим. Узр, сизни овора қилдим’, деган. Шунда созандаларимга ‘Юринглар, қўшиқ айтиб берсак, биздан ҳеч нима кетмайди!’ дея тўй эгаларини хурсанд қилгандик”. 

Шоҳруҳхон билан тўлиқ интервьюни “Даракчи” газетасининг 5 январь, пайшанба куни сотувга чиқадиган 1-сонида ўқишингиз мумкин.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар