АсосийJamiyat

Ўзбекистонда болалар боғчаларига янги тўлов миқдорлари белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги қарорига кўра, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлайдиган тўлов миқдорлари белгиланди. Бу ҳақда “Norma” хабар бермоқда.

Тўлов миқдорини белгилашда таълим муассасасининг жойлашган жойи ва иш тартиби ежими (беш кунлик ёки олти кунлик иш ҳафтаси), болаларнинг ҳар куни неча соат олиб қолиниши ҳамда бир оиланинг ушбу муассасага келадиган фарзандлари сони ҳисобга олинган.

5 иш куни фаолият юритадиган Тошкент шаҳри, вилоят марказлари ва шаҳарларида МТМ (9—10,5 соат):

Ясли гуруҳи — бир бола учун 95 900 сўм, бир оиладан икки фарзанд бўлса, ҳар бири учун – 68 200 сўмдан;

Мактабга тайёрлов гуруҳида – бир бола учун 126 400 сўм, бир оиладан икки фарзанд бўлса, ҳар бири учун 89 800 сўмдан.

Туман марказлари ва бошқа ҳудудларда:

Ясли гуруҳи — бир бола учун 68 100 сўм, бир оиладан икки фарзанд бўлса, ҳар бири учун 62 200 сўмдан;

Мактабга тайёрлов гуруҳида – бир бола учун 89 800 сўм, бир оиладан икки фарзанд бўлса, ҳар бири учун 82 000 сўмдан.

6 иш куни фаолият юритадиган Тошкент шаҳри, вилоят марказлари ва шаҳарларидаги МТМ (9—10,5 соат):

Ясли гуруҳи — бир бола учун 114 200 сўм, бир оиладан икки фарзанд бўлса, ҳар бири учун – 80 200 сўмдан;

Мактабга тайёрлов гуруҳида – бир бола учун 150 500 сўм, бир оиладан икки фарзанд бўлса, ҳар бири учун – 105 800 сўм.

Туман марказлари ва бошқа ҳудудларда:

Ясли гуруҳи — бир бола учун 81 100 сўм, бир оиладан икки фарзанд бўлса, ҳар бири учун 73 400 сўмдан;

Мактабга тайёрлов гуруҳида – бир бола учун 106 900 сўм, бир оиладан икки фарзанд бўлса, ҳар бири учун 96 900 сўмдан. 

    Бошқа янгиликлар