1

“Локомотив” Муҳаммадиев ва Туроповни ўз сафига қўшиб олди

СПОРТ 05.01.2017, 22:46
“Локомотив” Муҳаммадиев ва Туроповни ўз сафига қўшиб олди

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган Тошкентнинг "Локомотив" клуби ўз сафига икки нафар янги футболчини қўшиб олди. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси, шунингдек Қаршининг "Насаф" клуби аъзоси Шуҳрат Муҳаммадиев ҳамда "Олмалиқ" ярим ҳимоячиси Диёр Туропов расман "Локомотив" клуби билан шартнома имзолашди.

Эслатиб ўтамиз, Шуҳрат Муҳаммадиев ўтган мавсумда Қаршининг "Насаф" клуби сафида бронза медалларга сазовор бўлган. Истеъдодли ярим ҳимоячи Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида бир нечта ўйинларда иштирок этган ва айни дамда ҳам терма жамоага номзод футболчи саналади.

Диёр Туропов сўнгги бир неча мавсумни "Олмалиқ" сафида ўтказди. Қолаверса, ярим ҳимоячи Ўзбекистон ёшлар ва олимпия терма жамоаларида мунтазам майдонга тушиб келган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1