1

УЕФА 2016 йилнинг рамзий терма жамоасини эълон қилди

СПОРТ 05.01.2017, 22:49
УЕФА 2016 йилнинг рамзий терма жамоасини эълон қилди

УЕФА мухлислар овозлари натижасига кўра 2016 йилнинг рамзий терма жамоасини эълон қилди, дея хабар бермоқда "Fut.uz" нашри. 

Рамзий терма жамоанинг асосий қисмини «Реал» футболчилари эгалладилар – Серхио Рамос, Тони Кроос, Лука Модрич ва Криштиано Роналду. Шу билан биргаликда португалиялик ҳужумчи ушбу жамоа таркибига 11-мартта киритилди.

Бу натижа энг яқин таъқибчи Лионель Мессиникидан уч баробар кўп деганидир.

УЕФА рамзий терма жамоаси билан танишинг:

Дарвозабон: Жанлуижи Буффон («Ювентус», Италия).

Ҳимоячилар: Серхио Рамос («Реал», Испания), Херард Пике («Барселона», Испания), Жером Боатенг («Бавария», Германия), Леонардо Бонуччи («Ювентус», Италия).

Ярим ҳимоячилар: Андрес Иньеста («Барселона», Испания), Тони Кроос («Реал», Германия), Лука Модрич («Реал», Хорватия).

Ҳужумчилар: Лионель Месси («Барселона», Аргентина), Криштиано Роналду («Реал», Португалия), Антуан Гризманн («Атлетико», Франция).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1