2016 йил мамлакатимиз аҳолиси учун, хусусан темирйўлчилар учун ҳам жуда самарали йил бўлди. Ўтган йили оламшумул воқеалардан бирига айланган, денгиз сатҳидан 1200 метр баландликда жойлашган тоғни тешиб, 19,2 кмлик туннелни ўз ичига олган узунлиги 123,2 км бўлган Ангрен-Поп электрлаштирилган темир йўли қурилиши ниҳоясига етказилди.
Янги темир йўл магистрали орқали дастлаб юк поэздлари, сўнгра йўловчи поездларининг мунтазам қатнови йўлга қўйилди. Айни пайтда ушбу йўналиш орқали Тошкент–Андижон–Тошкент йўналишида кунига тўртта, Андижон–Бухоро–Андижон йўналишида ҳафтасига икки маротаба, Андижон–Урганч–Андижон йўналишида ҳафтасига бир маротаба йўловчи поэздлариқатнови амалга оширилмоқда. Яқиндан бошлаб, аниқроғи ўтган йилнинг 16 декабр кунидан эса водий аҳли Андижондан Москвага поездда бориш имкониятига эга бўлишди.
Албатта, шиддат билан ривожланаётган бугунги давр хизмат кўрсатиш сифатини ҳам замонга мос равишда такомиллаштиришни талаб қилмоқда. Шундан келиб чиқиб, соҳа ходимлари эндиликда темир йўлларни тўлиқ электрлаштириш ва аксарият ҳудудларда электропоездлар ҳаракатини ташкил қилиш, юк ва йўловчи ташишда самарадорликка эришишга ҳаракат қилишмоқда. Шу кунгача улар томонидан 1700 километрдан зиёд темир йўллар электрлаштирилган бўлса, шундан 500 километри 2016 йилда амалга оширилди. Умумий узунлиги 325 километрни ташкил этувчи ушбу йўналишда электр-монтаж ишлари босқичма-босқич амалга оширилаяпти. Бу жараёнга 2016 йилнинг сентябр ойида киришилган бўлиб, темирйўлчиларимиз томонидан Қаршидан Деҳқонободгача бўлган 90 километрга яқин масофа тўлиқ электрлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2010 йил 21 декабрдаги “2011–2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Мароқанд-Қарши темир йўли тўлиқ электрлаштирилган бўлса, ҳозирги кунда “Қарши–Термиз” участкасида лойиҳа доирасида иш қизғин давом этмоқда. Умумий узунлиги 325 километрни ташкил этувчи ушбу йўналишда электр-монтаж ишлари босқичма-босқич амалга оширилаяпти. Бу жараёнга 2016 йилнинг центябр` ойида киришилган бўлиб, темирйўлчиларимиз томонидан Қаршидан Деҳқонободгача бўлган 90 километрга яқин масофа тўлиқ электрлаштирилди.
2016 йилнинг сўнгги тўрт ой давомида Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли «1–сонли энергомонтаж поезди» унитар корхонаси ходимлари томонидан 2000 та темир-бетон устунлар, 1800 та консол, 167 та металл кўндаланг кесмалар, 224 километрлик контакт тармоқлари қуриб битказилди.
Янги йил байрами арафасида Деҳқонобод вокзалида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан Қарши–Тошгузар–Деҳқонобод темир йўл участкаларида электрлаштириш ишлари якунланишига бағишланган тантанали маросим ташкил этилди. Унда темирйўлчилар, қурувчиларва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбирда таъкидланганидек, мазкур темир йўл линиясида амалга оширилган саъй-ҳаракатлар нафақат ҳудуд, балки юртимиз тараққиётига хизмат қилиши билан янада аҳамиятлидир.





