1

Акмал Шораҳмедов “Насаф” ўйинчисига айланди

СПОРТ 07.01.2017, 11:30
Акмал Шораҳмедов “Насаф” ўйинчисига айланди

“Насаф” жаомаси ўз сафига тажрибали ҳимоячи Акмал Шораҳмедовни қўшиб олди. Шораҳмедов билан келишув кеча кечки пайт амалга оширилди, деб хабар бермоқда қаршиликлар матбуот хизмати. 

Энди “Бунёдкор” жамоасининг собиқ ўйинчиси ва миллий терма жамоамиз сафида кўплаб майдонга тушган тажрибали ҳимоячи – Акмал Шораҳмедов қаршиликлар шарафини ҳимоя қилади.

Ўйинчи ҳақида маълумот

Тўлиқ исми: Акмал Шораҳмедов

Амплуаси: Ҳимоячи

Туғилган санаси: 10.05.1986

Фуқаролиги: Ўзбекистон

Туғилган жойи: Тошкент

Футболчилик фаолияти:  "Сўғдиёна" (Жиззах) - 2005-2006, "Навбаҳор" (Наманган) – 2007, "Сўғдиёна" (Жиззах) – 2008, "Андижон" (Андижон) - 2009-2010, "Бунёдкор" (Тошкент) – 2011-2016, “Насаф” (Қарши) – 2016 йилдан буён.

 Акмал Шораҳмедов бугун қаршиликлар билан бирга хорижий йиғинга жўнаб кетади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1