Эрон миллий терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш Эрон Футбол Федерацияси билан юзага келган ўзаро зиддият ва келишмовчиликлардан сўнг миллий терма жамоадан кетиш ҳақидаги қарорга келган.
Бу ҳақда португалиялик мутахассис ўзининг Facebook'даги расмий сахифасида маълум қилган. “Эрон Футбол Федерацияси президенти билан бўлиб ўтган беш соатлик суҳбатдан сўнг, терма жамоадаги фаолиятимни давом эттирмасликка қарор қилдим ва бўшаш ҳақида ариза ёздим”, - дейди Кейруш.
“Бундай қарорга келишимга сабаб, учрашувдан сўнг Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларига тайёргарлик кўриш учун терма жамоага етарлича шароит яратиб берилмаётгани ва мен ишлаб чиққан режа тасдиқланмаганини айтишим мумкин. Эрон Футбол Федерацияси ва терма жамоа мураббийлар штаби бу борада келишувга эриша олмаяпти, шунингдек терма жамоанинг саралаш баҳсларидаги муваффақияти бошқаларда ва спорт агентларида қизиқиш уйғотмаяпти”.
“Бир йил давомида давом этган мағлубиятсиз серия, саралаш ўйинларидаги мағлубиятсиз ўйинлар ва гуруҳдаги биринчи ўрин, шунингдек Осиё қитъаси рейтингидаги пешқадамликдан сўнг ҳам, Эрон Футбол Федерацияси терма жамоанинг тайёргарлиги учун шароит яратиб бера олмаслигини тасдиқлади”, - дейди Карлуш Кейруш сахифаси орқали жамоатчиликка мурожаатида.





