1

Руҳлар мададкор бўлган кеча

МУТОЛАА 09.01.2017, 10:02
Теглар: Юрагимда сақлаганларим
Руҳлар мададкор бўлган кеча

Бу воқеани бизга Қашқадарё вилояти, Қарши туманининг Хонобод маҳалласида яшовчи 75 ёшли  Парда бобо Хурсандов ёзиб юборган.

Онкологик касаллик бўйича операцияни бошдан кечирдим, даволанганимдан сўнг врачлар уйга жавоб беришди. Озиб кетганимдан жуда ҳолсизланиб қолгандим, ҳатто икки маротаба ҳушимдан ҳам кетиб қолдим. Мазам бўлмагандан кечалари ҳам ухлолмай, шифтга термилиб чиқардим. Тузалмаганимдан “Наҳотки энди умрим поёнига етган бўлса?” деб ғамга ботардим. 

Навбатдаги уйқусиз кечалардан бирида, Яратганга “Эй, Художон, жонимни омон сақла, қиладиган ишларим кўп, фарзандларим менинг маслаҳатимга, ёрдамимга муҳтож, ўзинг раҳм қил!”, деб илтижо қилдим. Кейин оламдан ўтган ота-онамнинг руҳлари билан хаёлан суҳбатлашиб, улардан ҳам мадад сўрадим. Кўзларимдан уйқу қочиб, деразага тикилиб ётдим. Қанча ётганимни билмайман, соат чамаси тунгги иккиларда осмоннинг қибла томонидан деразамга қараб, думалоқ, ёп-ёруғ нур сузиб кела бошлади. Унинг атрофи бир текис сип-силлиқ, аммо шуъласи йўқ эди. Нур тобора деразамга яқин келиб, тўхтади, 2-3 дақиқа қотиб турди, кейин эса шарқ томонга қараб силжиди. Худди сеҳрлангандек, тилим калимага келмай, уни томоша қилиб ўтиравердим. Шу пайт деразамда катта оқ капалак пайдо бўлди. Ярим кечаси капалак нима қилиб юрибди экан, деб ҳайрон бўлдим. Оқ капалак ҳеч қаерга қўнмай, қанот қоқиб мен томонга қараб тураверди. У ҳам икки-уч дақиқа тургандан кейин нурнинг ортидан ғойиб бўлди.

Бу воқеадан кейин нимагадир мени уйқу элитиб, ҳеч ухламайдиган одам тонггача қотиб ухлабман. Уйғонганимда эса танамда ажиб бир енгилликни ҳис қилдим. Кечаси бўлган ҳодисани рафиқамга гапириб бердим. У дунёдан ўтган яқинларимизнинг руҳига атаб, дуойи-фотиҳа қилди. Шу пайтгача иштаҳам йўқлигидан томоғимдан овқат ҳам ўтмасди. Нима егим келаётганини ўзим ҳам билмасдим. Тунгги воқеадан кейин ўз-ўзидан иштаҳам очилиб, овқатга кирдим. Одам яхши овқатлангандан кейин кучга-қувватга кирар экан. Турли мева-чеваларни истеъмол қилиб, оёққа туриб кетдим.  Ҳозирда ҳеч кимнинг кўмагисиз юряпман, тўй-томошаларга боряпман. 

Шу воқеадан кейин руҳларнинг борлигига, атрофимизни ўраб турган олам ғаройиботларга тўлалигига, бирор қийин вазиятга дуч келганимизда яқинларимизнинг арвоҳлари доимо бизни қўллаб-қувватлашига чин дилимдан, ишондим. 

Бобонинг мактубини Лола Шоимова оққа кўчирди.

Шарҳлар

​ҚИММАТГА ТУШГАН “МУҲАББАТ”

25.07.2017, 11:04

Бирон бир ишни бошлаш осон кечмайди. Немисларда ҳам “ҳамма ишнинг бошланиши оғир” деган мақол бор. Қанча меҳнат, маблағ ва тинимсиз ҳаракат зарур. Ҳужжатларни тўғрилаш, маълум...
​Шубҳага эргашиб…

11.07.2017, 12:11

Насиба кўзини тўйхонанинг тўрт томонига югуртириб эрини излай бошлади. Қани у? Тополмагач, ўрнидан турди-да, бутун ташвишларини унутиб шўх таронага рақс тушаётганларни оралаб, эшик томон юрди....
​Япроқдаги нур

29.06.2017, 14:11

Қизлар ётоқхонасининг юқори қаватига кўтарилаётганимда қаттиқ ҳаяжонланиб кетдим. Кўришмаганимизга ҳам анча бўлди. Қандай кутиб оларкин? Нимадан гап бошласам экан? Бу учрашувимиз нима билан тугаркин? Ҳар...
​МЕҲРИБОН

28.06.2017, 15:27

Собира календарга қаради. Ўн еттинчи феврал… Эртага ўғли билан учрашади. Иккиларининг ҳам туғилган кунлари. Юрагини темир қўллар ғижимлагандек бўлди. Соғинган, жуда-жуда соғинган…Уч йил муқаддам…Собира ўзи...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1