1

“Паспортдаги ‘болалари’ деган жойни ўзим тўлдирсам бўладими?”

САВОЛ-ЖАВОБ 09.01.2017, 10:20
“Паспортдаги ‘болалари’ деган жойни ўзим тўлдирсам бўладими?”

“Фуқаролик паспортининг бўш варақларида “болалари” деган банд берилган. Шу бўш жадвалларни ўзим тўлдиришим мумкинми”

Шерзод А.
Қибрай тумани

Бадриддин ШОРИХСИЕВ, ИИВнинг Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси¬ бошлиғи: 

— Президентимизнинг 1999 йил 26 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисида”ги низомнинг 8-бандида белгиланишича, Ўзбекистон фуқароси паспортига балоғатга етмаган болалар тўғрисидаги ёзувлар (яъни балоғатга етмаган болаларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, куни, ойи) Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатия ваколатхонаси ёки консуллик муассасалари томонидан киритилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1