1

Бугун ФИФА талқини бўйича 2016-йилнинг энг яхшилари аниқланади

СПОРТ 09.01.2017, 15:20
Бугун ФИФА талқини бўйича 2016-йилнинг энг яхшилари аниқланади

Бугун, 9 январь куни Швейцариянинг Цюрих шаҳрида Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) 2016 йил якунлари бўйича тақдирлаш маросимини ўтказади. Гала тақдимотда қуйидаги йўналишлар бўйича ғолиблар аниқланади. 

Номинациялар билан танишинг:

Энг яхши футболчи
Криштиану Роналду (“Реал М” / Португалия)
Антуан Гризманн (“Атлетико” / Франция)
Лионель Месси (“Барселона” / Аргентина).

Энг яхши аёл футболчи
Мелани Берингер (Германия)
Карли Ллойд (АҚШ)
Марта (Бразилия).

Ғолиб номи терма жамоалар мураббийлари, сардорлари, журналистлар ва мухлислар овозларига кўра аниқланади. Ҳар бир гуруҳ 25%дан овозга эга. 

Бу йилдан бошлаб France Football журнали “Олтин тўп”ни топширса, ФИФА – ўзи алоҳида мукофот беради.

Энг яхши мураббий
Клаудио Раньери (“Лестер”)
Фернанду Сантуш (Португалия)
Зинедин Зидан (“Реал М”).

Энг яхши аёл мураббий
Жилиан Эллис (АҚШ)
Силвия Найд (Германия)
Пиа Санхейж (Швеция) 

Энг яхши мухлислар
“Ден Хааг” мухлислари
“Боруссия Д” – Ливерпуль” учрашуви мухлислари
Исландия терма жамоаси мухлислари

Энг чиройли гол учун Пушкаш мукофоти
Марлон ("Коринтианс" / Бразилия)
Дониуска Родригес (U-17 Венесуэла аёллар термаси )
Моҳд Файз Субри ("Пенанг" / Малайзия)

Бундан ташқари маросимда фэйр-плей соврини ҳам ўз эгасини аниқлайди. Маросим Тошкент вақти билан соати 22:30 да бошланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1