АсосийSavol-javob

«Тадбиркор аёлларга имтиёз борми?»

– Уч нафар фарзандим бор. Кичиги энди бир ёшга тўлади. Мен каби ёш болали тадбиркор аёлларга солиқдан қандай имтиёзлар бор? Шу ҳақида билмоқчи эдим.

Гулноза Жумақулова,Олмалиқ шаҳри

 

Саволга Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати бошлиғи Музаффар ЮСУФ НАЗАРОВ жавоб беради:

— Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 180-моддаси 10 ва 11-бандларига асосан, икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналар, шунингдек икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ва боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олмайдиган бева аёл ва бева эркаклар даромад олинган ҳар бир ой учун энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдоридаги даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод этилган.

Солиқ қонунчилигида икки ва ундан ортиқ болалари бор тадбиркор аёлларга алоҳида солиқ имтиёзлари белгиланмаган.

Бошқа янгиликлар