АсосийSUG'DIYONA

Тушликка салат - жигардан тўйимли егулик!

Зарур масаллиқлар: 150 гр. жигар, 2 та бодринг, 5 та салат барги, битта булғор қалампири, бир бўлак лимон, 3 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 2 ош қошиқ зайтун ёғи (ўсимлик ёғи ишлатиш ҳам мумкин), 1,5 чой қошиқ хантал, петрушка, туз.

Тайёрланиши: 1. Қиздирилган ўсимлик ёғида жигарни қовуриб олинг.

2. Салат барги ва петрушкани каттароқ қилиб тўғранг.

3. Булғор қалампири ва бодрингни сомонча шаклида майдалаб тўғранг. Кўкатларга қўшинг.

4. Зайтун ёғига хантал, туз ва лимон шарбати қўшиб, санчқи билан яхшилаб аралаштиринг.

5. Пишган жигарни ўртача катталикда тўғранг. Салатга қўшинг. Соусни солиб, аралаштирсангиз, салат тайёр.

25 дақиқа.

2 кишилик

Бошқа янгиликлар