1

Эркакларни косметолог хузурига чороловчи 10 муаммо

СУҒДИЁНА 10.01.2017, 11:02
Теглар: Аёл, Эркак, SUGDIYONA
Эркакларни косметолог хузурига чороловчи 10 муаммо

Сарлавҳани ўқибоқ «Менинг эрим ҳеч қачон косметологга бормайди» дейишга шошилманг. Чунки эркакларни қийнаётган муаммоларнинг ечими айнан шу мутахассисга боғлиқ бўлиши мумкин-да. Улар қандай муаммо экан, дейсизми. Марҳамат, қуйидаги 10 нохушликда сира тортинмай бегингизни косметологга олиб борсангиз бўлади.

 

Тозалаш учун

Ёғ безларининг нотўғри ишлаши оқибатида юзнинг ҳаддан ташқари ёғланиши, юз терисининг қуруқшаб, тўкилиши тозалаш муолажасини бажаришга асос ҳисобланади. Қолаверса, тозалик – соғлик гарови! Іар қандай косметологик муолажани ўтказишдан аввал биринчи навбатда юз тозаланади. Ушбу жараённинг механик, вакуумли, ультратовушли усуллари мавжуд бўлиб, мижознинг муаммосидан келиб чиққан ҳолда қай биридан фойдаланишни мутахассис белгилайди.

Адеколон ва спирт сақловчи воситаларнинг таъсири

Доимий равишда соқол олиш, спирт сақловчи адеколон ва турли воситалардан фойдаланиш терига агрессив таъсир кўрсатади. Натижада тери ёрилиб, ачишиш ва қизариш кузатилади. Бу эса турли ноқулайликларни юзага келтиради. Бундай ҳолларда уялиб ўтирмасдан, мутахассисга учрашиш лозим.  

Хуснбузар қийнаганда

Ўсмир ёшга етганида йигитларнинг юзига хуснбузар тошишни бошлайди. Баъзиларда бу бир муддатдан сўнг ўтиб кетса, бошқаларда доғ қолиш хавфи бор. Бунинг олдини олиш учун эса малакали тиббий кўрикдан ўтиб, даво чораларини бошлаш тавсия этилади.

Ёғли ўсмалар қийнаса

Баъзида эркакларда юз, бўйин, елка соҳасида ёғли, юмшоқ, текканда оғримайдиган, яхши сифатли ўсмалар чиқа бошлайди. Агар у нерв толалари ёки қон томирларига яқин жойлашган бўлса қизариб, оғриши мумкин.  Ёғли ўсмалардан халос бўлишнинг энг самарали усули жарроҳлик йўли билан олиб ташлашдир. Буни эса жарроҳ ёки дипломга эга косметолог амалга ошириши керак.

Паппилломада

Паппиллома — сўгалга ўхшаш яхши сифатли ўсма бўлиб, вирус сабабли пайдо бўлади. Косметологик салонларда электрокоагуляция, суюқ азот билан куйдириш ёки лазерли коагуляция усуллари қўлланилиб, муолажа ўтказилада.

Конгитив моллюскалар

Терида оғриқсиз майда тугунчаларнинг пайдо бўлиши билан кечувчи хасталик аслида вирусларнинг хужуми туфайли юзага келади. Шунинг учун аввал вирусолог шифокор билан даво чоралари кўрилади. Сўнг косметолог томонидан механик, криотерапия, азот ёрдамида музлатиш, лазер билан даволаш усуллари тадбиқ этилади.

Ҳаддан ташқари кўп терлаш

Эркакларда шундоқ ҳам тер безлари фаол ишлайди. Агар улар ноқулайлик туғдираётган бўлса, муаммони айнан  косметологлар ҳал этиши мумкин. Яъни оёқ кафти ёки қўлтиққа ботокс инеъциясини юбориш орқали тер ишлаб чиқарувчи безларни ҳаракатсизлантириб, тер ажралишини маълум муддатга камайтириш имконияти мавжуд.

Қон томирларининг ёрилиши

Инсон юзидаги қон томирларининг терига жуда яқин жойлашганлиги томирларнинг ёрилиши ва терининг қизариб қолишига олиб келади. Бу нафақат аёлларни, балки кучли жинс вакилларини ҳам ташвишга солиши мумкин. Ушбу вазиятда ҳам лазер амалиёти орқали айнан косметолог муаммонгизга ечим топса не ажаб.

Қуёшда тобланганда

Ёз кунлари ҳаддан ортиқ офтобда тобланиш ёки бош кийимсиз қуёш остида юриш натижасида терида турли катталикдаги доғлар пайдо бўлади. Аёлларимиз бундай ҳолларда дарров косметолог ҳузурига боришса, эркаклар эса нима учундир уялишади. Аммо тортиниш керак эмас. Агар ўша доғ ташқи кўринишингизга соя солаётган, ноқулайлик туғдираётган бўлса, ҳеч иккиланмай косметологга мурожаат этинг.

Кўз остидаги қопчалар

Бу муаммо фақат аёлларнигина қийнайди, деб ўйласангиз, адашасиз. Тамаки ва спиртли ичимликлардан кейин айниқса яққолроқ намоён бўлувчи бу нохушлик эркак ташқи кўринишига, демакки унинг ўзига бўлган ишончи пасайишига хизмат қилади. Бундан халос бўлиш учун косметологлар уқалаш, лазер ёрдамида таъсир ўтказиш, мезотерапия усулларини қўллашлари мумкин.

МАФТУНА тайёрлади.

Шарҳлар

Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Фарғонада 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди

13.05.2021, 22:34

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 32 яшар аёл уйининг томорқасида кўкнори ўсимлиги етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 май куни...
Навоийлик аёлнинг уйига келган меҳмонлардан бири бошқасини пичоқлади

13.12.2019, 10:00

Жорий йилнинг 5 декабрь куни соат 13:00ларда Навоий шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган Л.А. исмли аёлнинг уйига танишлари меҳмонга келади.Улардан бири 1972 йилда туғилган Д.К....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1