Зарур масаллиқлар: 500 гр. мол гўшти қиймаси, 1 стакан гуруч, 100 мл. сметана, 2 бош пиёз, 3 дона сабзи, 1 бўлак карам, 3 ош қошиқ томат, ўсимлик ёғи, кўкатлар, зарчўва (гуруч учун сариқ зиравор), туз, мурч.
Тайёрланиши: 1. Гуручни 3 стакан сувга солиб, зарчўва ва туз сепинг-да, 20 дақиқа қайнатинг.
2. Пиёз ва карамни майдалаб тўғранг. Сабзини қирғичдан ўтказинг.
3. Қиздирилган ўсимлик ёғида пиёзни қовуринг, сабзи, туз ва мурчни ҳам солиб, яна 5 дақиқа қовуринг.
4. Қиймага туз, мурч қўшинг. Томат ва сметанага алоҳида-алоҳида 3-4 ош қошиқ сув солиб аралаштиринг.
5. Тоблама қолипини ёғлаб, гуручни бир текис қилиб соламиз. Устидан карамни солиб, туз, мурч сепинг.
6. Томатли аралашмани қуйинг-да, қиймани солиб, бир текис қилиб ёйинг.
7. Қовурилган сабзавотларни ҳам солиб, сметанани қуямиз. Тоблама 180 даражада қиздирилган газ печида 1 соатда пишади. Таом устига майдаланган кўкатларни сепиб, дастурхонга тортинг.
1 соату 35 дақиқа
4 кишилик





