АсосийSUG'DIYONA

Шоҳона кечки таом. Товуқ гўшти+тузланган помидор=ажойиб таъм

Зарур маслалиқлар: 1 кг. товуқ гўшти, 500 гр. тузланган помидор шарбати билан, 1 бош пиёз, битта сабзи, 50 мл. сметана, 2-3 бўлак саримсоқпиёз, кўкатлар, мурч, туз, лавр барги.

Тайёрланиши: 1. Товуқ гўштини ўртача катталикда бўлакларга бўлинг.

2. Пиёзни ярим ҳалқа шаклида тўғраб, қиздирилган ўсимлик ёғида қовуринг. Сўнгра юпқалаб, узунасига тўғралган сабзи ва саримсоқпиёз бўлакларини қўшиб, 2 дақиқа қовуринг.

3. Товуқ гўшти бўлакларини иккала томонини ҳам қизартириб ўсимлик ёғида 2 дақиқадан қовуриб олинг.

4. Чуқурроқ идишга товуқ гўшти ва сабзавотларни солинг.

5. Тузланган помидорларни пўстидан тозалаб, таом устига солинг. Шарбатини сметана билан аралаштириб қуйинг. Агар тузланган помидорнинг тузи ва таъми ўткир бўлса, таомга лавр барги, туз, мурч солиш шартмас. Аксинча бўлса, таъбга кўра қўшасиз. 220 даражада қиздирилган газ печига қўйинг. 10 дақиқадан сўнг газ ҳароратини 180 даражагача пасайтириб, 40 дақиқа қолдирасиз. Дастурхонга қайнатилган макарон билан тортиш мумкин.

1 соату 15 дақиқа

6 кишилик

Бошқа янгиликлар