Агар бирор жойга отлансак, бисотимиздаги энг зўр либосни кийишга ҳаракат қиламиз, дейди “Lemurov.net” нашри.
Кийиниб бўлгач, бу гўзаллигимизни бутун оламга намойиш қилгимиз келади. Баъзида ўзига маҳлиё бўлган одам атрофидаги нарсаларга эътибор бермай, хатога йўл қўяди.
Селфига тушиб, ўзига маҳлиё бўлган қиз хона бўйлаб сочилиб ётган кийимларга, ичимликларга, озиқ-овқат маҳсулотларига эътибор бермади, натижада унинг хонасидаги тартибсизликни бутун дунё томоша қилди ва буни фойдаланувчилар “Ҳақиқий ҳалокат” деб изоҳлади.
Табиийки, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг бирортаси мазкур ҳолатни қўллаб-қувватламади. Улар гўзал бўлса-да, аммо уйида бетартиблик ҳукм сурган қизнинг чиройлилиги ҳам сезилмайди, деб ҳисоблашди.
Икки ҳафта мобайнида Алисанинг селфиси умумий ҳисобда 4000 маротаба бўлишилди ва 8000 та “ёқади”га сазовор бўлди. Қиз ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг негатив изоҳларини юрагига яқин олмади, келажакда саранжом-саришта хонада суратга тушишга қарор қилди.