1

Фарзанд тарбияси борасида 7 маслаҳат

СУҒДИЁНА 11.01.2017, 09:57
Теглар: Бола, Она ва бола, SUGDIYONA
Фарзанд тарбияси борасида 7 маслаҳат

Қуйида болани шаxс сифатида тарбиялашда  ҳар бир ота-она билиши керак бўлган  асосий қоидалар қуйидагича.

1.   Ўз қизиқишларингиз ва xоббингизни бир четга бутунлай йиғиштириб, бутун вақтингизни фарзандингизга бахш этиш сизга ҳам болага ҳам фойда келтирмайди. Аксинча, орзу-ниятларингизга эришиш йўлидаги меҳнатингиз бола тарбиясига ижобий таъсир қилишини унутманг. 

2.   Ҳар кеч болангиз билан дарс қиласиз. Аммо бугундан бошлаб бошқа йўлни қўллаб кўринг. Уй вазифаларининг бажарилишига ўқувчининг ўзи масъул, деган ҳақиқатни қабул қилинг. Фақат ўзи ёрдам сўрагандагина кўмак беринг, тўғри йўлга йўналтиринг.

3.   Кўпчилик ота-оналар ўз айбини ювиш учун болага совғалар ҳарид қилади. Бу нотўғри усул! Болага кичик чиқимлари учун пул бериб туринг. Бола пулни ўзи тўғри тақсимлаши ва ортиғини ўйинчоқ олишга йиғишни ўрганиши керак. Сизга эса бу жараённи кузатиб, болага ўргатиб туриш юкланади xолос.

4.   Кўпинча ота-оналар боланинг ёмон ахлоқи сабабига қизиқмайдилар. Уни тезроқ тинчитиб қўя қоладилар. Зукко ота-оналар эса бундай ахлоқнинг тагига етиб, муаммони бирга ҳал қиладилар.

5.   Сиз биринчи ўринда фарзандингиз омадли ва ўқимишли бўлишини истайсиз. Бунинг ўрнига бола билан илиқ ва самимий алоқаларда бўлишни истанг шундагина барча истакларингиз ижобатини кўрасиз.

6.   Фарзандингизни ҳадеб турли ҳил муаммолардан ҳимоя қилаверманг. Мумкин бўлган ҳолатларда болага xато қилишига қўйиб беринг. Ундан сўнг эса болага бу xатодан дарс олишга кўмаклашинг.

7.   Деярли барча ота-оналар бола йиғламаслиги ва жанжал қилмаслиги учун, унга кўп нарсаларга руxсат берадилар. Болалар эса бундан фойдаланадилар. Болани бошингизга чиқарманг. Шунда нафақат ўзинингизнинг шаxсий ҳудудингизни, балки боланинг шаxсий ҳудудини ҳам ҳурмат  қилган бўласиз.

Шарҳлар

ЛИВИЯЛИК ЭРКАК ҲАММА ЮЗ ЎГИРГАН, БЕДАВО ДАРДГА ЧАЛИНГАН 80 НАФАР БОЛАНИ АСРАБ ОЛДИ

12.07.2017, 12:30

Калифорнияда яшовчи 62 ёшли ливиялик Муҳаммад Бзик 20 йил мобайнида бедаво дардга чалинган 80 нафар болани боқиб олди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Муҳаммаднинг сўзларига қараганда,...
​ОЛМАОТА ПОЛИЦИЯСИ БОЛАНИ ЮКХОНАГА ЖОЙЛАШТИРГАН МАШИНА ҲАЙДОВЧИСИНИ ЖАЗОЛАДИ

12.07.2017, 11:19

Олмаота полицияси болани юкхонага жойлаштирган машина ҳайдовчисини қидирмоқда, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Нашрнинг хабар беришича, болани машина юкхонасига жойлаштирган "Фольксваген" автомашинаси ҳайдовчиси қонунбузарликка йўл қўйгани...
​ИТАЛИЯЛИКЛАР ОСТОНА ШАҲРИДА ЎТКАЗИЛГАН EXPO-2017 КЎРГАЗМАСИДА 2 ЁШЛИ БОЛАНИ УНУТИБ ҚОЛДИРИШДИ

12.07.2017, 09:53

Чет эллик оила Остона шаҳрида ўтказилган EXPO-2017 кўргазмаси ҳудудида 2 ёшли болани унутиб қолдиришди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Эр-хотин кўргазмадан чиқиб кетгандан кейин болани унутиб...
​ТЎЛОВИ € 100 000 БЎЛГАН ДУНЁНИНГ ЭНГ ҚИММАТ МАКТАБИ ЎҚУВЧИЛАРИ ҚАНДАЙ ЯШАШАДИ

11.07.2017, 14:32

Доим бой одамлар қандай яшашини кузатиш қизиқарли. AdMe.ru Institut Le Rosey мактабига саёҳатга чорлади. Institut Le Rosey — Швейцарияда жойлашган қадимий мактаблардан бири. Уни «қироллик...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1