1

Англия Лига Кубоги. “МЮ” қийинчиликсиз “Халл Сити”ни мағлубиятга учратди

СПОРТ 11.01.2017, 09:59
Англия Лига Кубоги. “МЮ” қийинчиликсиз “Халл Сити”ни мағлубиятга учратди

Англия Лига Кубоги мусобақаси ярим финал илк ўйинида “Манчестер Юнайтед” жамоаси ўз майдонида “Халл Сити” футболчилари билан ўзаро баҳс олиб борди.

Муросасиз ва қизиқарли кечган ўйинда манкунианлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйиннинг 56-дақиқасида Хуан Мата ҳисобни очган бўлса, Феллайни 87-дақиқада ўз номини таблога ёздирди.

Энида жамоалар финал йўлланмаси учун жавоб ўйинида майдонга тушишади. 

"Манчестер Юнайтед" – "Халл Сити" 2:0 (0:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 56 Мата, 2:0 – 87 Феллайни.

"Манчестер Юнайтед" – Де Хеа, Смоллинг, Джонс, Дармиан, Валенсия, Мата (Феллайни, 79), Погба, Эррера, Мхитарян (Лингард, 71), Руни (Марсьяль, 59), Рэшфорд.

"Халл Сити" – Якупович, Магуайр, Робертсон, Таймон (Уир, 90), Мейлер, Клукас, Хаддлстоун, Снодграсс, Мэйсон, Хенриксен (Эрнандес, 19), Диоманде (Мэлоуни, 74).

Огоҳлантириш: Магуайр (40).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1